locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Винисиуснинг ўрнини «Арсенал» юлдузи билан тўлдириши мумкин

Бразилиялик футболчининг мадридликлар сафида қолиш-қолмаслиги ноаниқ бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бир нечта агентлар Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Габриэль Мартинеллини «Реал»га таклиф қилмоқда. «Қироллик клуби» бразилиялик футболчини Винисиус Жуниор учун потенциал муқобил сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери тахминан 100 миллион еврога баҳоланиши мумкин, бироқ якуний сумма бундан паст бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Мартинелли етти йилдан буён тўп суриб келаётган Лондон клубини тарк этиш вариантини ҳам истисно қилмаяпти.

Жорий мавсумда «Арсенал» ҳужумчиси барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Мартинеллининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг