«Реал» Винисиусни қишда сотмасликка қарор қилди
Аввалроқ саудияликлар бразилиялик футболчи учун 230 млн евро таклиф қилганди.
ФОТО: Getty Images
«Реал» раҳбарияти Саудия клубларига ёзги трансфер ойнасигача бразилиялик ҳужумчи Винисиусни сотмасликларини маълум қилди.
Bild нашрининг хабар беришича, мадридликлар форвардни кейинроқ, яъни 2026 йил ёзида сотиш қарорини қабул қилган.
Аввалроқ Саудия клубларидан бири бразилиялик футболчи учун «Реал»га 200 миллион фунт стерлинг (230 миллион евро) таклиф қилгани маълум бўлганди.
Винисиус ҳозирда 25 ёшда ва 2018 йилдан буён «Реал» сафида тўп сурмоқда. Клуб билан у уч карра Испания чемпиони ва икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
Умуман олганда, Винисиус «Реал» сафида 351 та ўйинда майдонга тушиб, 112 та гол урган ва 94 та голли узатма амалга оширган.
Насрулло Каримов
Журналист