locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Винисиусга ультиматум қўйди, “Арсенал” вазиятни кузатмоқда

“Қироллик клуби” Винисиуснинг шартномаси якунланишига яқинлашиб қолишини истамаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорга шартномани узайтириш бўйича қатъий талаб қўйди. MARCA хабарига кўра, футболчи клубнинг янги таклифини қабул қилиши керак, акс ҳолда ёзги трансфер ойнаси ёпилишигача трансферга қўйилиши мумкин.

Манбага кўра, “қироллик клуби” Винисиуснинг шартномаси якунланишига яқинлашиб қолишини истамаяпти. Шу сабаб раҳбарият футболчи билан музокараларни тезроқ якунлашни мақсад қилган. Агар томонлар келиша олмаса, “Реал” уни бепул йўқотиш хавфини олдини олиш учун сотишга тайёр.

Айни пайтда вазиятни Англиянинг “Арсенал” клуби диққат билан кузатмоқда. Лондонликлар Винисиуснинг ҳолатини назорат қилмоқда, бироқ ҳозирча “Реал”га расмий таклиф юбормаган.

Қайд этилишича, яқин кунларда Винисиус вакиллари ва “Реал” раҳбарияти ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтади. Мазкур учрашув футболчининг келажагини ҳал қилувчи босқич бўлиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг