locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Винисиусга нарх белгилади

Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Винисиусга нарх белгилади
ФОТО: Getty images

“Реал” клуби вингери Винисиус Жуниор жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” ҳамда 25 ёшли бразилиялик футболчи ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

“Реал Мадрид” футболчини сотишга қарор қилган ва унинг трансфер нархини 150 миллион евро деб белгилаган.

Мадридликлар ҳужумчи учун белгиланган нархда таклиф тушса, уни сотиб юборишга тайёр, бироқ бундан арзонроқ суммага қўйиб юборишни режалаштирмаётганини маълум қилган.

Маълумот учун, жорий мавсум бразилиялик футболчи “Реал Мадрид” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали Винисиуснинг қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг