«Реал» Винисиусга муносиб ўринбосар топиб қўйган
Ҳоланднинг амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Реал” клуби “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг вакиллари билан боғланди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид клуби унинг трансфери бўйича музокара бошлади. Винисиус Саудия Арабистонига йўл олиши кутилмоқда. Агар у кетадиган бўлса, “қироллик” клуби Ҳоландни олиб келмоқчи.
Бироқ “Манчестер Сити” 25 ёшли норвегиялик юлдузни қўйиб юборишни истамаяпти. Ҳоланднинг амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Шунга қарамай, “Реал” бу трансфердан воз кечмоқчи эмас.
Transfermarkt портали Эрлингнинг қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист