locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Винисиус Жуниорга янги шартнома бўйича таклифини яхшилади

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик вингер Винисиус Жуниор билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Маълумотларга кўра, клуб президенти Флорентино Перес футболчига янги шартнома доирасида йиллик 25 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Аввалги таклиф миқдори 20 миллион евро бўлгани айтилаётган эди.

Шу орқали “Реал” Винисиусни жамоанинг келажакдаги муҳим футболчиларидан бири сифатида сақлаб қолмоқчи. Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027-йил ёзига қадар мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Винисиус “Реал” сафида барча мусобақаларда 53 та учрашув ўтказиб, 22 та гол ва 14 та голли узатма қайд этган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 140 миллион евродан баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг