«Реал» Винисиус Жуниорга нарх белгилади
Фото: Getty Images
"Реал" 2026 йилда бразилиялик вингер Винисиусни сотишга тайёр. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.
Манбага кўра, мадридликларнинг дастлабки режаси вингер билан шартномани узайтириш бўлган. Бироқ бразилиялик футболчининг юқори молиявий талаблари сабаб томонлар келиша олишмаяпти.
Винисиуснинг "Реал" билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади.
"Қаймоқранглилар" футболчининг текинга кетишини истамайди. Клуб футболчини 150 млн еврога сотишга тайёр. Винисиус "Реал" сафида жами 323 та ўйин ўтказиб, 106 та гол урган ва 83 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист