locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Винисиус учун 160 миллион евродан кам таклифни кўриб чиқмайди

Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Винисиус учун 160 миллион евродан кам таклифни кўриб чиқмайди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг эҳтимолий трансфери учун талаб қилинадиган нархни белгилаб қўйди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» бразилиялик футболчи учун камида 160 миллион евро талаб қилмоқда. Агар тушадиган таклиф ушбу суммадан кам бўлса, мадридликлар ҳатто музокаралар столига ҳам ўтирмаслиги таъкидланмоқда.

Хабарда айтилишича, «Реал» ушбу баҳони белгилашда Винисиуснинг жамоадаги юқори самарадорлиги, ҳал қилувчи ўйинлардаги иштироки ҳамда клуб билан қўлга киритилган совринларга қўшган ҳиссасини инобатга олган.

Шунингдек, манба Лондоннинг «Арсенал» клуби Винисиусга қизиқиш билдирганини тасдиқлаган. Бироқ ҳозирча икки клуб ўртасида расмий музокаралар бошланмаган.

Айни пайтда Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг