locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Винисиус олдига қатъий шарт қўйди

Айни вақтда футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Винисиус олдига қатъий шарт қўйди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор олдига танлов қўйди: у ё клуб билан шартномасини узайтиради, ёки ёзги трансферлар ойнасида сотилади. Бу ҳақда журналист Ромен Молина хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансферини молиявий жиҳатдан амалга ошира оладиган ягона клуб — «Манчестер Юнайтед» ҳисобланади. Агар Винисиус «Реал»ни тарк этишга қарор қилса, айни пайтда айнан манчестерликлар унинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган энг реал вариант сифатида кўрилмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Винисиус Жуниор барча мусобақаларда 59 та учрашувда иштирок этиб, 23 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Айни вақтда футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг