locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Винисиус бўйича Саудия Арабистонидан 230 млн евролик таклиф олди

Бразилиялик футболчининг Мадрид клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Винисиус Жуниор бўйича Саудия Арабистонидан 200 миллион фунт стерлинг (тахминан 230 миллион евро) миқдорида таклиф олди. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.

Манбага кўра, таклиф Саудия клубидан келиб тушган. «Қаймоқранглилар» эса қизиқиш билдирган томонни Винисиус 2026 йилги қишки трансфер ойнасида сотилмаслиги ҳақида хабардор қилган.

Винисиус Жуниор ҳозирда 25 ёшда. Бразилиялик футболчи 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, олти гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилган.

Винисиуснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг