locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Вальвердени сотмайди — AS

Камавинга ва Чуамени жамоани тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Вальвердени сотмайди — AS
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби бўлажак трансферларга сармоя киритиш мақсадида майдон марказидаги айрим футболчиларни сотишни режалаштирмоқда.

Клубни тарк этишга асосий номзодлар ярим ҳимоячилар Орельен Чуамени ва Эдуарду Камавинга ҳисобланади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячи ва сардор Федерико Вальвердени, шу жумладан унинг Чуамени билан муштлашганига қарамай, сотмайди. Клубда уругвайлик футболчи «Реал»нинг янги лойиҳасида асосий ролни ўйнайди, деб ҳисоблашади.

Бироқ, таъкидланишича, Чуамени билан боғлиқ вазият ва жамоанинг собиқ мураббийи Хаби Алонсога баъзи лаҳзаларда ишончсизлик туфайли испан гранди раҳбарияти Вальверденинг хулқ-атворига диққат биланроқ эътибор қарата бошлаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг