locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ва Винисиус ўртасида шартномани узайтириш бўйича ҳеч қандай силжиш кузатилмаяпти

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ҳозирги вақтда Мадриднинг «Реал» клуби ва ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасидаги 2027 йилнинг ёзида якунга етадиган шартномани узайтириш бўйича ҳеч қандай силжиш кузатилмаяпти. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, «қаймоқранглилар» солиқлардан ташқари йилига 20 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишган, бироқ бразилиялик футболчининг агентлари 30 миллион евродан сал камроқ маблағ талаб қилишган.

Айни дамда Винисиуснинг маоши 17 миллион еврони ташкил этади. Таъкидланишича, сўралган 30 миллион евро ўз ичига асосий маош, самарадорлик учун бонуслар ва шартномани узайтиргани учун мукофот пулини олади.

Аввалроқ клуб бошқа футболчиларга бундай шартларни таклиф қилмаган эди. 2025 йилнинг ёзидан буён Винисиуснинг меҳнат шартномасини узайтириш масаласида сезиларли даражадаги прогресска эришилмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг