locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" ва ПСЖ Салибага қизиқмоқда, \"Арсенал\" нархни белгилади

Агар ушбу трансфер амалга ошса, Уильям Салиба футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда Франциянинг ПСЖ жамоаси "Арсенал" ҳимоячиси Уильям Салибага жиддий қизиқиш билдираётгани маълум.

Хабарларга кўра, Лондон клуби француз марказий ҳимоячисини 150 миллион евродан кам маблағ эвазига сотишни режалаштирмаяпти. Шу сабабли, Салибани қўлга киритмоқчи бўлган ҳар қандай жамоа рекорд даражадаги трансфер суммаси таклиф қилишига тўғри келади.

Қайд этилишича, "Арсенал" 25 ёшли футболчини жамоанинг асосий таянчларидан бири деб ҳисоблайди ва фақат фавқулодда юқори таклиф тушган тақдирдагина трансфер масаласини кўриб чиқишга тайёр.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, Уильям Салиба футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг