“Реал” ва “Барселона”га англиялик ҳимоячи керак!
ФОТО: Getty Images
“Кристал Пэлас” марказий ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини Ла Лиганинг энг таниқли клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Реал” ва “Барселона” 24 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. Гехининг ўзи эса Мадрид клубига ўтишни афзал кўрмоқда.
Бироқ, англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб “Кристал Пэлас” билан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун 50 миллион фунт тўлаши керак бўлади.
Маълумот учун, Гехи жорий мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист