locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” ва “Барселона” Холанд учун курашга киришиши мумкин

Ҳозирча футболчи клубни тарк этиш истагини билдирмаган ва фаолиятини Манчестерда давом эттиришга эътибор қаратмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандга Испаниянинг “Реал” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб норвегиялик футболчини 2027-йилда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал” ва “Барселона” Холанднинг амалдаги шартномасида келажакда трансферни амалга ошириш имконини берадиган бандлар мавжуд деб ҳисобламоқда. “Манчестер Сити” томони эса футболчининг шартномасида аниқ товон пули банди борлиги ҳақидаги маълумотларни рад этмоқда.

Шу билан бирга, Холанд ва “Манчестер Сити” ўртасида ҳужумчига келажакда янги чақириқни қабул қилиш имконини берадиган келишув мавжудлиги айтилмоқда. Ҳозирча футболчи клубни тарк этиш истагини билдирмаган ва фаолиятини Манчестерда давом эттиришга эътибор қаратмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Холанд жорий мавсумда барча мусобақаларда 6 та учрашувда 6 та гол урган. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2034-йилга қадар мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг