locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ва «Барселона» «АЗ Алкмар» ярим ҳимоячисини нишонга олди — Моретто

Футболчининг «АЗ Алкмар» билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» ва «Барселона» «АЗ Алкмар» ярим ҳимоячисини нишонга олди — Моретто
ФОТО: Getty images

«АЗ Алкмар»нинг ёш ярим ҳимоячиси Кес Смит Европа гранд клубларининг эътиборини тортмоқда.

Мадриднинг «Реал» жамоаси 19 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда, бироқ унга «Барселона», «Челси», «Манчестер Сити» ва «Атлетико» каби бошқа топ-клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқ Х орқали хабар беришича, «Қаймоқранглилар» скаутлари Кес Смит иштирок этган учрашувларни бир неча бор кузатишган ва унинг ўйинини синчиклаб ўрганишган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Кес Смитнинг баҳоси €22 миллионни ташкил этади. Футболчининг «АЗ Алкмар» билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Жорий мавсумда нидерландиялик ярим ҳимоячи 26 та ўйинда қатнашиб, икки бор гол урди ва бешта ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг