«Реал» ва «Арсенал» Тонали учун курашмоқда
Transfermarkt порталининг баҳолашича, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Реал” клуби “Ньюкасл”нинг италиялик ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, италиялик футболчига Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам курашмоқда.
25 ёшли футболчи бўйича бошқа жамоалар ҳам қизиқмоқда. Аммо “Ньюкасл” ўз етакчисини сақлаб қолишни истайди.
Жорий мавсумда Тонали “қарғалар” либосида барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталининг баҳолашича, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист