locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ва АПЛ клублари Люкебага қизиқиш билдирмоқда

Унинг "буқалар" билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» ва АПЛ клублари Люкебага қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, Реал Мадрид” ва “Челси” клублари “Лейпциг” марказий ҳимоячиси Кастелло Люкебага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули миқдори 90 миллион еврони ташкил этади. Бироқ Германия клуби ҳимоячини 60 миллион еврога сотишга тайёр эканлигини билдирмоқда.

Кастелло учун асосий даъвогар “Ливерпуль” бўлиб турибди. Бироқ “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Ньюкасл” ҳамда “Реал” ҳам унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг