locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ҳужумчиси «Арсенал»га ўтиши мумкин

Футболчининг “қироллик клуби” билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Реал» ҳужумчиси «Арсенал»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Реал” ҳужумчиси Гонсало Гарсия фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sportsboom нашри хабар берди.

Манбага кўра, “тўпчилар” ёзги трансфер вақтида Габриэл Жезусни сотиб юборади. Клуб унинг трансферидан 25 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.

Инглиз гранди раҳбарияти бразилиялик футболчининг ўрнига “Реал”да доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётган Гарсияни таклиф этиши мумкин. Гарсия учун “канонирлар” ягона даъвогар эмас. “Ньюкасл” ҳам Гонсалони ўз сафида кўришни истайди.

Футболчининг “қироллик клуби” билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда 22 ёшли форвард «қаймоқранглилар» сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг