locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Ҳусановни ижарага олмоқчи — манба

Transfermarkt портали ҳимоячининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Ҳусановни ижарага олмоқчи — манба
Фото: Getty Images

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириши мумкин.

Fichajes нашри хабарига кўра, “қироллик клуби” 21 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда.

“Реал” клуби қишда катта пул сарф қилмасдан ҳимояни кучайтиришни мақсад қилган. Ҳусанов эса уларнинг барча талабларига жавоб беради.

Ҳусанов жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 9 та учрашувда майдонга тушган. Transfermarkt портали ҳимоячининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг