locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Упамекано билан келишиб олди

27 ёшли Упамеканонинг “Бавария” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Упамекано билан келишиб олди
ФОТО: Getty images

"Бавария" ҳимоячиси Дайо Упамекано катта эҳтимол билан фаолиятини "Реал"да давом эттиради. Бу ҳақда Footmercato журналисти Санти Ауна хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар франциялик футболчи билан шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган.

27 ёшли Упамеканонинг “Бавария” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Қироллик клуби” эса уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, жорий мавсум франсиялик ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган. Трансфермаркт портали маълумотига кўра, Упамеканонинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг