«Реал» Уортонни сотиб олмоқчи
Transfermarkt портали унинг қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.
ФОТО: Getty images
“Кристал Пэлас” клуби ярим ҳимоячиси Адам Уортон фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Fichajes нашрига кўра, “Реал” клуби 21 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга қараганда, “қироллик клуби” бош мураббийи Хаби Алонсо раҳбариятдан Уортон трансферини кўриб чиқишни сўраган.
“Кристал Пэлас” Уортонни сотишга тайёр, бироқ футболчи учун 100 миллион евро талаб қилмоқда.
Жорий мавсумда Уортон “Кристал Пэлас” сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали унинг қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист