locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Трентнинг жамоадаги келажагига шубҳа билан қарамоқда

Англиялик ҳимоячи декабр ойи бошида жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ичида ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнолднинг жамоанинг узоқ муддатли стратегиясидаги ўрни борасида саволлар пайдо бўлди. Бу ҳақда The Touchline ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилмоқда.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» 27 ёшли футболчидан фойдаланиш бўйича аниқ режа тузган, бироқ унинг тез-тез жароҳат олиши клубни ҳавасдан қайтарган. Бундан ташқари, футболчи жароҳатдан тузалиш жараёнида клуб ва ўйинчи ўртасида етарли даражада мулоқот бўлмагани қайд этилмоқда.

Таъкидланишича, Александр-Арнолд феврал ойида майдонга қайтиши кутилмоқда ва айнан унинг ўйини мазкур вазият қандай ҳал бўлишида муҳим омилга айланади.

Англиялик ҳимоячи «Реал»га ўтган ёзда келиб қўшилган эди. У барча мусобақаларда 11 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Декабр ойи бошида футболчи чап сон мушагидан жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг