«Реал» собиқ футболчиси Гонконг клуби билан шартнома имзолади
35 ёшли ярим ҳимоячи "Китчи" жамоаси билан шартнома имзолади.
ФОТО: Getty images
"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Асьер Ильярраменди фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради.
35 ёшли ярим ҳимоячи "Китчи" жамоаси билан шартнома имзолади.
У қишда "Даллас" билан хайрлашганди. Футболчи фаолияти давомида "Реал Мадрид" ва "Реал Сосьедад" сафида фаолият олиб борган.
У "Реал" сафида EЧЛ, клублар ўртасидаги ЖЧ, Европа Суперкубоги каби мусобақаларда ғалаба қозонган.
Шунингдек, Иллараменди Испания терма жамоаси сафида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист