locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Силва бўйича музокараларда олдинга силжиди, Моуринью футболчига қизиқмоқда — Романо

Музокаралар давом этмоқда.
«Реал» Силва бўйича музокараларда олдинга силжиди, Моуринью футболчига қизиқмоқда — Романо
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага расмий таклиф юборди. 31 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олдинга силжиди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, «Реал»га тайинланишга яқин турган мураббий Жозе Моуринью Бернарду Силванинг трансферини талаб қилмоқда.

«Қаймоқранглилар» португалиялик футболчини қўлга киритиш курашида «Барселона» ва «Атлетико»ни ортда қолдира олишларига ишончи комил.

Аввалроқ ОАВ Силва «Барселона» билан икки йиллик шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи «кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг молиявий қоидаларига мос келиши учун маошининг камайишига рози.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг