locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" Сака учун 120 миллион евро сарфлашга тайёр

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Мадриднинг “Реал” клуби тез орада бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш арафасида турибди.

“Қироллик клуби” “Арсенал” билан Букаё Сака борасида музокараларни амалга ошириб кўради. “Реал” Сака учун 120 миллион евро миқдорида пул сарфлашга тайёр эканлигини билдирди ва бу йўлда Винисус Жуниор ҳамда Родригодан воз кечиши ҳам мумкин.

Мадрид клуби анчадан бери трансферлар қилмаяпти. Фақатгина Мбаппе ва Беллингем ўтган йили клубга келиб қўшилишди. Винисуснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида ўз ниҳоясига етади ва уни узайтириш бўйича музокаралар ойлик маошидаги норозилик учун блоклаб қўйилди.

Винисус ва Родриго фаолиятини Англия примьер-лигасида давом эттириши мумкин. Уларга “Манчестер Сити” ва “Ливерпул” қизиқиш билдирмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг