locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Рюдигерга янги шартнома таклиф қилди

Германиялик футболчи жамоада қолмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Рюдигерга янги шартнома таклиф қилди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячи Антонио Рюдигерни жамоада сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, 33 ёшли ҳимоячи билан амалдаги шартнома шу йил ёзида якунига етади.

Манбада айтилишича, германиялик футболчининг ўзи икки йиллик битим хоҳламоқда, аммо клубдагилар унинг бир йиллик келишувга рози бўлишига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер 2022 йил ёзидан бери Мадрид клубида ўйнайди. У бу мавсумда Ла Лигада 13 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Шунингдек, у “Челси”, “Рома” ва “Штутгарт” клубларида ҳам тўп сурган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг