locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Рюдигер билан шартномани узайтирмаслиги мумкин

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027-йил 30-июнигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер билан амалдаги шартнома якунига етгач, ҳамкорликни давом эттирмаслиги мумкин. Мадридиста Ҳой маълумотига кўра, клуб 33 ёшли германиялик футболчига янги келишув таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Ҳозирча “Реал” томонидан бу борада расмий баёнот берилмаган.

Манбанинг ёзишича, мадридликлар Рюдигернинг ўрнини тўлдириш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда. Асосий номзодлардан бири “Реал” академияси тарбияланувчиси, ҳозирда “Комо” сафида тўп сураётган Якобо Рамон ҳисобланади.

Рюдигер “Реал” сафида 2022-йилдан буён тўп суриб келмоқда. Клуб 2026-йил июнида ҳимоячи билан шартномани яна бир мавсумга узайтирган ва амалдаги келишув 2027-йил 30-июнгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Рюдигернинг келажаги бўйича ҳозирча турли хабарлар мавжуд. “Мундо Депортиво” 24-сентябрь куни унинг масаласи мавсум якунида клуб ва футболчи томонидан биргаликда ҳал қилиниши, айни пайтда томонлар ҳамкорликни давом эттиришга қарши эмаслигини ёзган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг