«Реал» Родрининг трансфери учун 150 млн евро таклиф қилади
Музокаралар келаси йилда бошланади.
ФОТО: Getty images
“Реал Мадрид” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрининг трансферига жиддий эътибор қаратган.
Daily Star хабар беришича, “қироллик” клуби “шаҳарликлар” футболчисини сотиб олиш учун 150 миллион евро сарфламоқчи.
Қайд этилишича, “шаҳарликлар” 29 ёшли испаниялик ярим ҳимоячини жамоада сақлаб қолмоқчи.
“Қироллик клуби” футболчини сотиб олиш бўйича таклифни 2026 йилнинг ёзида жўнатмоқчи.
Маълумот учун, Родри 2019 йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2024 йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист