locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини “Реал” клубида давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Хосеп Гвардиола “Сити”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг, 29 ёшли футболчи учун Испанияга қайтиш варианти яна долзарблашган. Таъкидланишича, «Олтин тўп»-2024 соҳиби учун бу йўналиш доимо устувор бўлиб келган.

Мадрид клубида Родрининг лидерлик хусусиятлари, тактик ҳисси, ўйинни назорат қилиш ва мувозанатни сақлаш қобилияти юқори баҳоланади. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам “Реал” сафида тўп суришни хоҳламоқда.

Шу билан бирга, Испания терма жамоаси аъзосини қўлга киритиш осон кечмайди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган. Бироқ трансфер амалга ошишида ҳал қилувчи омил футболчининг шахсий қарори бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Родри барча мусобақаларда 33 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг