«Реал» Родригога хочсимон боғламлари ёрилиб кетганини тасдиқлади
Бразилиялик футболчи узоқ муддатга сафдан чиқди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби расмий сайти орқали вингер Родриго Гоэснинг тиззасидаги хочсимон боғламлар узилганини тасдиқлади.
«Бугун ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра, футболчимиз Родригонинг ўнг оёғидаги олдинги хочсимон боғламлар ва латерал мениск ёрилиши ташхиси қўйилди», — дейилади «қироллик клуби» баёнотида.
Аввалроқ Marca нашри 25 ёшли футболчи мавсумнинг қолган қисмини ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берган эди.
Бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Хетафе»га (0:1) қарши ўйинда жароҳат олди. «Қаймоқранглилар» ҳужумчиси жароҳатига қарамай ўйинни охиригача давом эттира олган: Родриго «Сантьяго Бернабеу» майдонига 55-дақиқада тушиб, баҳс якунига қадар ҳаракат қилган.
Насрулло Каримов
Журналист