«Реал» Родри трансферидадан воз кечди
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри эндиликда Мадриднинг «Реал» клуби трансфер мақсади эмас. El Nacional хабарига кўра, «Лос Бланкос» 29 ёшли испан футболчисини сотиб олиш фикридан воз кечди.
Мадрид клуби қарорини бир нечта асосий омилларга боғлади. Улар орасида футболчининг юқори трансфер қиймати, ёши ва соғлик билан боғлиқ муаммолар алоҳида таъкидланган. Шунингдек, Родри ўтган йил сентябрида тиззасидаги олд кесиш боғини (ACL) ёрилиб олган жароҳатдан тўлиқ тузалолмаган ва оптимал жисмоний ҳолатга ета олмаган. Бу жиддий жароҳат унинг барқарор ўйинига таъсир қилмоқда.
Родрининг ўрнига «Реал» эътиборини иккита бошқа номзодга қаратди. Клуб трансферларини узоқ муддатли ривожланиш нуқтаи назаридан истиқболли деб ҳисоблайди: бу номзодлар — Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби футболчиси Адам Уортон ва Нидерландиянинг «АЗ Алкмар» клуби ўйинчиси Кес Смит.
Жорий мавсумда Родри «Манчестер Сити» сафида 8 та ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракати билан ажралиб қолмади.