locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Родри трансфери устида иш бошлади

Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Родри трансфери устида иш бошлади
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш имконияти устида иш бошлади. Бу ҳақда The Athletic журналисти Давид Орнштейн хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасида расмий музокаралар ўтказилмаган. Шунга қарамай, мадридликлар испаниялик ярим ҳимоячини айнан шу ёзда ўз сафига қўшиб олиш ниятида ҳаракат қилмоқда.

Ўз навбатида, «Манчестер Сити» Родрини жамоада сақлаб қолишни режалаштирган. Клуб раҳбарияти Испания терма жамоаси сардори янги шартнома имзолайдими ёки йўқми, барибир унинг клубда қолишига умид қилмоқда.

Давид Орнштейн ушбу материални The Athletic мухбири Марио Кортегана билан ҳамкорликда тайёрлаган. Кортегананинг таъкидлашича, «Реал» трансфер бўйича келишувга эришишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг