«Реал» Рейндэрсга қизиқиб қолди
Ўтган йилнинг ёзида “Манчестер Сити” футболчини “Милан”дан қарийб 55 миллион еврога сотиб олганди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Теяни Рейндэрс ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.
Нидерландиялик футболчи “шаҳарликлар” таркибидаги ўрнини йўқотди, бу эса унинг сотилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди.
Transfer News Live'нинг X ижтимоий тармоғидаги хабарга кўра, 27 ёшли футболчига потенциал даъвогарлардан бири Мадриднинг “Реал” клуби бўлиб турибди, улар ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Англия клуби хавбек учун тахминан 58 миллион евро сўрайди.
Жорий мавсумда Рейндэрс Хосеп Гвардиола жамоаси сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Ўтган йилнинг ёзида “Манчестер Сити” футболчини “Милан”дан қарийб 55 миллион еврога сотиб олганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист