«Реал» раҳбарияти Мбаппенинг жисмоний ҳолатидан хавотир олмоқда
Қайд этилишича, француз ҳужумчисининг майдондаги фаоллиги пасайган.
ФОТО: Getty Images
«Реал Мадрид» раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳужумчи Килиан Мбаппенинг сўнгги учрашувлардаги ҳаракатларидан жиддий ташвишга тушмоқда. Sport.es нашри хабар беришича, француз форвардининг голлар сони камаймаган бўлса-да, унинг умумий жисмоний ҳолати ва майдондаги фаоллиги пасайган.
Манбанинг таъкидлашича, Ла Лиганинг 25-турида «Осасуна»дан қабул қилинган мағлубият (1:2) Мбаппенинг ўйини борасидаги шубҳаларни янада кучайтирган. Мазкур баҳсда «кўринмай қолган» ҳужумчининг формасига йил бошида олган тиззасидаги жароҳати ҳануз таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин.
Ҳозирда «қироллик клуби» мухлислари ижтимоий тармоқларда бош мураббий Алваро Арбелоадан Килиан Мбаппега дам беришни ва унинг тўлиқ тикланишига имконият яратишни сўрашмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист