locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” раҳбарияти Федерико Вальвердега тўлиқ ишонч билдирмоқда

Уругвайлик футболчи жамоа сардори бўлади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Федерико Вальвердени жамоанинг муҳим етакчиларидан бири сифатида кўришда давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, клуб Вальвердега бўлган ишончини сақлаб қолган ва уругвайлик футболчи келаси мавсумда жамоа сардорларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Манбада қайд этилишича, “Реал” Вальвердени клуб лойиҳасининг асосий футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда. Шу сабабли унинг жамоани тарк этиши варианти раҳбарият томонидан кўриб чиқилмаяпти.

Сўнгги мавсум Вальверде учун турли воқеаларга бой бўлди. Унинг майдондаги самарали ўйини айрим баҳсли ҳолатлар билан бирга кечган бўлса-да, клуб ичида унга нисбатан муносабат ўзгармаган.

Шунингдек, аввалроқ футболчининг майдондаги позицияси борасида мураббийлар штаби билан келишмовчиликлар юзага келгани ҳам хабар қилинган эди. Бироқ бу ҳолатлар “Реал”нинг Вальвердега бўлган ишончига таъсир кўрсатмаган.

Клуб раҳбарияти Вальверденинг характери, тажрибаси ва жамоа ичидаги ўрнини юқори баҳоламоқда. Айнан шу омиллар унинг сардорлик даражасига кўтарилишида муҳим роль ўйнаши мумкин.

Федерико Вальверде сўнгги йилларда “Реал”нинг энг барқарор ва меҳнаткаш футболчиларидан бирига айланган. Клуб эса уни келажакдаги асосий етакчилардан бири сифатида кўрмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг