“Реал”, ПСЖ, “Ливерпул” ва “Тоттенҳем” “Ҳалл Сити” дарвозабонига қизиқмоқда
“Реал Мадрид”, ПСЖ, “Ливерпул” ва “Тоттенҳем” “Ҳалл Сити” дарвозабони Константинос Цолакиснинг ҳолатини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда. 23 ёшли грек посбони Англияга келганидан сўнг қисқа вақт ичида Европанинг қатор топ-клублари эътиборини тортган.
Манбага кўра, “Тоттенҳем” Цолакисни бир неча бор кузатган ва уни келаси мавсум учун асосий дарвозабон вариантларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Лондон клубида Антонин Кинскининг ҳозирги савиясига шубҳа билан қарайдиган раҳбарлар борлиги айтилмоқда. “Ливерпул” ҳам Цолакиснинг ривожланишини кузатмоқда, айниқса Алисоннинг узоқ муддатли келажаги ноаниқ бўлиб турган бир пайтда.
“Реал Мадрид” ва ПСЖ эса грек дарвозабонини ҳали “Олимпиакос” сафида ўйнаган давридан бери кузатиб келмоқда. “Ҳалл Сити” эса ёзда Цолакисни тахминан 20 миллион фунт ва бонуслар эвазига сотиб олган ва ҳозирча уни сотишни режалаштирмаяпти. Клуб уни Премьер-лигада қолиш учун курашдаги муҳим футболчилардан бири деб ҳисоблайди.
Маълумот учун, Цолакис жорий Премьер-лига мавсумида бешта учрашувда майдонга тушиб, уч бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. У “Ҳалл Сити” билан беш йиллик шартнома имзолаган.