«Реал» Пасни ортга қайтармоқчи
"Комо" Пасни бошқа клубга сотишга қарор қилса, "Реал" барча сумманинг 50 фоизини олади.
ФОТО: Getty images
"Комо" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас ҳамон "Реал"нинг радарларидан тушмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Қўнур хабар бермоқда.
Ёзда клуб Пасни 8 миллион еврога қайта сотиб олиш имкониятидан фойдаланмагагнди.
Аммо "қаймоқранглилар" хавбекни 2026 йилда 9 миллион еврога ёки 2027 йилда 10 миллион еврога қайтариши мумкин.
Қайд этилишича, "Комо" Пасни бошқа клубга сотишга қарор қилса, "Реал" барча сумманинг 50 фоизини олади.
Жорий мавсумда 21 ёшли аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист