locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал», «МЮ» ва «Ман Сити» Рафаэль Леауга қизиқиш билдирмоқда — манба

«Милан» португалиялик футболчини 70 миллион евроға баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» қанот ҳужумчиси Рафаэль Леау «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва Мадриднинг «Реал» клублари қизиқишлари доирасида турибди. Ушбу жамоалар футболчини шу ёзда сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Италия клуби ўз бюджитини мувозанатлаш ва молиявий чекловлар доирасида фаолият юритиш мақсадида бир қатор етакчи футболчилари бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Шу сабабли, «Милан» португалиялик ҳужумчини 70 миллион евро эвазига сотиб юбориши мумкин. Таъкидланишича, аввалроқ ОАВда тарқалган хабарлардан фарқли ўлароқ, Леау «Барселона»га таклиф қилинмаган.

Жорий мавсумда Леау барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион евронӣ ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг