«Реал» мухлислари Престианнини «илиқ» кутиб олишди
«Бенфика» ҳужумчиси аввалроқ номаълум муддатга дисквалификация қилинганди.
ФОТО: Getty Images
«Бенфика» ҳужумчиси Жанлука Престианни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Реал»га қарши жавоб ўйини олдидан яна бир можаро марказида қолди.
Лиссабонликлар Мадридга етиб келишганида, бир гуруҳ маҳаллий мухлислар меҳмонхона олдида футболчини очиқчасига ҳақорат қилишди. Вазият шунчалик тарангки, аргентиналик вингерга қарши «Сантьяго Бернабеу»да улкан босим бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА айни дамда Престианнига нисбатан вақтинчалик дисквалификация чорасини қўллаган. Гап шундаки, у аввалги баҳсда «Реал» юлдузи Винисиус Жуниорни ҳақорат қилганликда гумонланмоқда.
Ўшанда Престианни гаплари фош бўлмаслиги учун оғзини футболкаси билан ёпиб олган эди. Ҳозирда ташкилот ушбу эпизод бўйича якуний суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист