«Реал» Моуриньуни текинга қўлга киритиши мумкин — AS
«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью Мадриднинг «Реал» клуби устозлиги учун номзодлар рўйхатидан ўрин олган. Португалиялик мутахассиснинг шартномасида шундай банд борки, унга кўра у Лиссабон клубини мавсумнинг сўнгги ўйини (16 ёки 17 майга режалаштирилган)дан кейинги 10 кун ичида бепул тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, агар «қироллик клуби» Моуринью билан шартномани белгиланган муддатдан кечроқ имзолашга қарор қилса, «қаймоқранглилар» «рамзий миқдорда» товон пули тўлашларига тўғри келади.
Таъкидланишича, мураббий бор эътиборини ҳозирги ишига қаратган ва расмий музокаралар бўлмаган бир шароитда «Реал» билан боғлиқ миш-мишлардан ғазабда. Шу билан бирга, мутахассис Испания грандини бошқариш ғоясига ижобий қарайди.
«Бенфика» эса Моуринью билан 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган амалдаги шартномани узайтириш ниятида эмас.