«Реал» Моуриньога ишонч билдирмоқда
Мадрид клуби етакчи «Барселона»дан 6 очко ортда қолмоқда.
ФОТО: Getty images
Жозе Моуриньонинг «Реал» бош мураббийи сифатидаги келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.
The Touchline хабар беришича, Мадрид клуби раҳбарияти ҳамон португалиялик мутахассисни жамоа учун мос мураббий деб ҳисобламоқда.
Клубдаги фикрларга кўра, жамоа кийиниш хонасида ўзини катта шахс деб ҳисоблайдиган футболчилар жуда кўп. Раҳбарият бундай таркибни бошқариш учун айнан Моуриньо каби катта тажрибага эга мураббий керак, деб ҳисобламоқда.
Португалиялик мутахассис «Реал»ни жорий мавсум бошида қабул қилиб олган. Унинг қўл остида мадридликлар Ла Лиганинг 7 туридан кейин 15 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, «Реал» етакчи «Барселона»дан 6 очко ортда қолмоқда.