locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Моуриньо учун 6 млн евро тўлаши мумкин, аммо клубда яна тўртта номзод бор — Романо

Португалиялик мутахассис 2010-йилдан 2013-йилгача “Реал”да ишлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Моуриньо учун 6 млн евро тўлаши мумкин, аммо клубда яна тўртта номзод бор — Романо
ФОТО: Getty images

“Бенфика” Жозе Моуриньони бош мураббий лавозимида сақлаб қолмоқчи, бироқ португалиялик мутахассис унга қизиқиш билдирётган Мадриднинг “Реал” клубини бошқаришни истамоқда. Шу билан бирга “қаймоқранглилар” яна тўрт нафар номи ошкор этилмаган мураббий номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда “Бенфика”га 6 млн евро тўлаши керак бўлади, аммо кўрсатилган сумма май ойи охиригача амал қилади. 63 ёшли мутахассиснинг Лиссабон клуби билан меҳнат шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Португалиялик мутахассис 2010-йилдан 2013-йилгача “Реал”да ишлаган ва бу вақт ичида у учта совринни қўлга киритган. Мадрид клубидаги аввалги фаолияти давомида Моуриньо Ла Лига, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини ютган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг