«Реал» Меринога қизиқиш билдирмоқда
Испаниялик ярим ҳимоячининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Фото: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Микель Меринони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» 30 ёшли футболчининг ўйинларини кузатиб бормоқда, бироқ айни пайтда ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Тахминларга кўра, «Арсенал» янги мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган Мерино бўйича 30–40 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Мерино барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ у Англия Премьер-лигасида атиги 81 дақиқа ҳаракат қилди.
Испаниялик ярим ҳимоячининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.