«Реал» Менди ва Диас билан хайрлашишга тайёр
Бу ўйинчилардан тушадиган пуллар эвазига клуб муаммоли чизиқларни кучайтиришга киришади.
ФОТО: Getty images
Ҳимоячи Ферлан Менди ва ярим ҳимоячи Браим Диас қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар франциялик футболчининг жамоадаги вақти тугаган ҳисоблайди. Клуб футболчини қўйиб юборишга тайёр. Ҳимоячининг хизматларига "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Браим Диас Саудия Арабистонининг бир қатор клубларида катта қизиқиш уйғотди ва улар унга "улкан шартнома" таклиф қилишга тайёр.
Бу ўйинчилардан тушадиган пуллар эвазига клуб муаммоли чизиқларни кучайтиришга киришади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист