locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико Гонсалесни шорт-листига қўшди

Ҳозирча Гонсалес бўйича «Манчестер Сити»га расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» таянч ярим ҳимоячиси Нико Гонсалесга қизиқиш билдирмоқда. Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи мадридликларнинг трансфер шорт-листига киритилган.

Манбанинг ёзишича, «Реал» Родри Эрнандес трансфери амалга ошмай қолгач, Гонсалес вариантига эътибор қаратган. Клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон ҳам «Реал»нинг трансфер рўйхатида қолмоқда. Ҳозирча Гонсалес бўйича «Манчестер Сити»га расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Нико Гонсалеснинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда у ҳозирча битта учрашувда майдонга тушган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг