locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал», «Ман Сити» ва «Ливерпуль» «Ювентус» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Туринликлар 26 ёшли футболчи учун 60-70 млн евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал», Англиянинг «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клублари «Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбиясонинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришмоқда. Caught Offside нашрининг хабар беришича, Турин клуби январ ойида футболчи учун таклиф қилинган 50 миллион евроми рад этган.

Манбага кўра, Италия гранди 26 ёшли ҳимоячини сотишга шошилаётгани йўқ. Бироқ, агар даъвогарлар 60-70 миллион евро атрофида таклиф билан чиқишса, туринликлар бу вариантни кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Камбиясо барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 30 миллион еврога бахоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг