«Реал Мадрид» Жозе Моуринью учун «Бенфика»га 15 миллион евро товон пули тўлайди
«Бенфика» клуби ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью билан амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун 15 миллион евро товон пули тўлаганини маълум қилди. Таъкидланишича, португалиялик мутахассис ушбу ҳамкорликни тўхтатишга розилик берган.
«Раҳмат, Жозе Моуринью», — дейилади Лиссабон клуби эълон қилган қисқа баёнотда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Моуринью «қаймоқранглилар» билан шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2028 йилга қадар битим имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мураббийнинг «Реал»даги йиллик маоши тахминан 7–8 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.
63 ёшли мутахассис 2025 йилнинг сентябр ойидан буён «Бенфика»ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 27 бор ғалаба қозонди, 10 марта дуранг ўйнади ва саккизта учрашувда мағлубият аламини татиди.