«Реал Мадрид» Юрген Клопп номзодидан воз кечди — манба
Немис мутахассиси Red Bull'даги спорт директори лавозимидаги фаолиятини давом эттирмоқчи.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти германлик мутахассис Юрген Клоппнинг маҳоратини юқори баҳолаган бўлса-да, энди уни жамоа бош мураббийлигига номзод сифатида кўрмаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Клопп айни дамда Германия терма жамоаси бошқарувига тайинланишни кутмоқда. Бироқ у миллий терма жамоанинг амалдагӣ устози Юлиан Нагельсманннинг фаолиятига ҳурмат билан қарайди ва унга халал бермоқчи эмас. Германия терма жамоасини бошқариш имконияти туғилгунга қадар, Клопп Red Bull гуруҳининг спорт директори лавозимидаги фаолиятини давом эттириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Юрген Клопп «қироллик клуби» бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрсатилган эди.
Насрулло Каримов
Журналист