locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Real Madrid» Ёшко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Сити» футболчини 2033 йилгача жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Ёшко Гвардиолга қизиқиш билдираётгани маълум бўлди. «Қаймоқранглилар» бир неча йилдан буён хорватиялик футболчининг ўйинини кузатиб келмоқда ва уни жамоа мудофаа қувватини ошира оладиган номзод сифатида кўришмоқда. Бу ҳақда Jutarnji нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «шахарликлар» 24 ёшли футболчини ўз сафида сақлаб қолиш ниятида ва унга 2033 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр.

Таъкидланишича, 2028 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган амалдаги келишувга кўра, Гвардиол йилига 12,3 миллион евро маош олмоқда.

Ёшко Гвардиол жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, хорватиялик ҳимоячининг айни дамдаги бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг